"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоасининг чемпионлик учун курашдаги имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.

"Бу жамоа билан кўплаб биринчиликларни қўлга киритишимиз мумкин, аммо АПЛни ютиш осон бўлмайди.

Мавсумни яхши ўтказиб, кўп очко тўплашингиз мумкин, бироқ сиз "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Челси", "Манчестер Юнайтед", "Лестер", "Арсенал" каби жамоалар билан рақобат қилишингизга тўғри келади", – дейди Моуриньо.

"Шпорлар" АПЛ 9 туридан сўнг турнир жадвалида "Лестер"дан бир очко кам жамғарган ҳолда иккинчи ўринда боришмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар