"Тоттенхэм" Деле Алли билан шартномани узайтиришга жуда яқин турибди

Иқтидррли ярим ҳимоячи Деле Алли “Тоттенхэм”да тўп суришда давом этади.

The Independent нашри тарқатган хабарга кўра узоқ давом этган музокаралардан сўнг “шпорлар” 22 ёшли Англия терма жамоаси аъзоси билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришишган. Тез орада томонлар янги шартномани имзолашлари кутилмоқда.

Янги келишувнинг қанча муддатга узайтирилиши ҳозирча номаълум. Айтиш лозимки, Аллининг амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар тузилган.

Маълумот учун, Деле Алли “шпорлар” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!