Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳимоячиси Ян Вертонген Бельгия терма жамоаси сафида жароҳат олди.

Бироқ, Sky Sportsнинг маълум қилишича 30 ёшли футболчининг жароҳати у қадар жиддий эмас ва у Японияга қарши ўртоқлик ўйинига қадар тузалиши мумкин.

Маълумот учун, Вертонген жорий мавсум Англия премьер-лигасининг жами 11та учрашувида майдонга тушган ва жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришган.