“Тоттенхэм” ҳимоячисидан айрилди

 

Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоаси ҳимоячиси Тоби Алдервейрельд йил охирига қадар майдонга туша олмайди. Бу ҳақда Sky Sports нашри маълум қилди.

Жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг айтишича, бельгиялик футболчи оёқ мушакларини жароҳатлаган. Унинг қачон сафга қайтиши номаълум, аммо бу йил у майдонга тушмаслиги аниқ.

Маълумотларга кўра, Тоби Алдервейрельд қишки танаффусдан кейин клуб машғулотларига қайтириш кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!