"Тоттенхэм" ҳимоячисини "Ювентус" кўз остига олиб қўйди
“Тоттенхэм” клуби ҳимоячиси Киран Триппьер фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports Italy хабар тарқатмоқда.
Унга кўра 28 ёшли англиялик футболчига “Ювентус” жиддий қизиқиб қолган. Туринликлар Триппьерни мавсумлар оралиғида “Манчестер Сити” ёки “Манчестер Юнайтед”дан бирига ўтиши кутилаётган португалиялик ҳимоячи Жоау Канселуга муносиб ўринбосар бўла олишига ишонишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Триппьерга "Наполи" ҳам қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Триппьер якунланган мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 41та ўйинда иштирок этди ва 1та голга муаллифлик қилди.
Фикрлар