"Тоттенхэм" икки футболчи трансферини деярли ҳал қилди
"Тоттенхэм" клуби ёзги трансферлар ойнасида яна икки трансферни деярли ҳал қилиб улгурди. Клуб марказий ҳимоячи ва ҳужумчини қўлга киритиш арафасида.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Лондон клуби "Барселона" ҳимоячиси Клеман Ланглени бир йилга ижарага олиш бўйича келишувга эришган. Лангле яқин кунлар ичида Антонио Конте шогирдлари қаторидан жой олади.
Шунингдек, жамоа "Эвертон" вакили Ришарлисон билан оғзаки келишиб олган. Фақат икки жамоа трансфер суммасини ҳал қилиб олса кифоя.
Маълумот учун, "Тоттенхэм" ўтган мавсум АПЛда 71 очко билан 4-ўринни қўлга киритганди.
Фикрлар