“Тоттенхэм” испаниялик вингерни ўз сафига қўшиб олмоқчи

CHERY AUTO

"Атлетик Билабо" ҳужумчиси Нико Уильямс фаолиятини "Тоттенхэм"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Крис Коулин хабар бермоқда.

Tecno

Манба маълумотига кўра, "шпорлар" 23 ёшли футболчини жорий трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олишни режа қилган. Лондонликлар Никони "Кристал Пэлас"га сотиб юборилган Бреннан Жонсоннинг ўринбосари сифатида кўрмоқда. Бироқ, вингерни қўлга киритиш жуда қийин бўлади. Чунки Уильямснинг "Атлетик" билан амалдаги шартномаси 2035 йилнинг ёзигача мўлжалланган ва у йиллига тахминан 21 миллион евро маош олади. 

Испаниялик вингернинг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 60 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Нико жорий мавсум Испания клуби сафида 19 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол киритди ва 3 та голли узатма амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!