"Тоттенхэм" ҳимоячи Ян Вертонген билан шартномани қисқа муддатга узайтириш бўйича келишувга эришди.

Клуб расмий сайти маълумотига кўра, футболчи жорий мавсум сўнггигача жамоада қоладиган бўлди. Шунингдек, лондонликлар дарвозабони Михел Ворм ҳам "шпорлар" сафида мавсумни якунлаб қўяди.

Иккала футболчининг шартномаси 30 июнда якунланиши керак эди. Олдинроқ, Вертонген "шпорлар" раҳбарияти билан маош масаласида келиша олмаганлиги ортидан ёзда эркин агент сифатида клубни тарк этиш эҳтимоли ҳақида хабар берилган эди.

Жорий мавсумда Вертонген "Тоттенхэм" сафида 26 та ўйинда 2 гол ва 1 голли узатма берган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)