"Тоттенхэм" Кейннинг нархини эълон қилди
"Тоттенхэм" клуби раҳбарияти жамоанинг асосий ҳужумчиси Харри Кейннинг нархини эълон қилди.
The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра “шпорлар” англиялик футболчини 282 миллион еврога баҳолашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Кейнга "Реал", "Барселона" ва "Манчестер Сити" каби клублардан қизиқишлар мавжуд эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Кейн жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 7та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.
Фикрлар