"Тоттенхэм" Контега молиявий томонлама яхшиланган шартнома таклиф қиляпти
"Тоттенхэм" жамоа бош мураббийи Антонио Контега молиявий томонлама яхшиланган янги шартнома таклиф қиляпти. Бу ҳақда "Telegraph" нашри ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Лондон клуби раҳбарияти Контенинг маошига 1 миллион фунт қўшиб беришга тайёр. Айни дамда мутахассис йилига 15 миллион фунт ишлаб олади.
Антонио ҳозирча ушбу таклифга жавоб бермади. У "шпорлар"нинг қишки трансфер бозорида қанчалик фаол бўлишини кутмоқчи.
Фикрлар