“Тоттенхэм” кўп гол урадиган ёш ҳужумчини 99 миллион еврога олади

CHERY AUTO

Испания терма жамоасига номзод бўлган Саму Агехова “Порту” таркибидаги самарали ўйинлари билан Европанинг қудратли клублари эътиборини ўзига қаратиб келмоқда. 

Хусусан, таркибини мустаҳкамлашга бел боғлаган “Тоттенхэм” 21 ёшли тўпурарни олиш учун маблағ сарфлашдан қочмайди. Fichajes нашри маълумотларига кўра, “шпорлар” испаниялик футболчи учун “Порту”га қарийб 99 миллион евро миқдорида бадал пули кўрсатилган таклиф йўллаган.

Энди Лондон клуби португалияликларнинг жавобини кутмоқда. Жорий мавсумда Агехова барча мусобақаларда 23 та ўйинда 16 та гол урди. Ўтган мавсумда эса у 27 марта рақиб дарвозасини ишғол қилиб, Португалиядаги энг сермаҳсул футболчилардан бирига айланганди.

Испаниялик ҳужумчининг “Порту” билан шартномаси 2029 йилнинг ярмигача амал қилади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!