"Тоттенхэм" Ла Лигадан яхши ҳужумчи топди
"Реал Сосьедад" ҳужумчиси Жозе Виллиан фаолиятини "Тоттенхэм"да давом эттиришга яқин турипти.
Жозе Моуриньо бразилиялик форвардни жароҳат олган Харри Кейннинг ўрнида кўрмоқда.
Бугун тунда ёки эрта тонгда Виллиан Англияга учиб кетади. Аs нашрининг хабарига кўра, трансфер масаласи бўйича аллақачон келишувга эришилган.
Маълумот учун, 28 ёшли футболчининг "Реал Сосьедад" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. У Ла Лиганинг жорий мавсумида 20 та баҳс ўтказиб, 8 та гол уришга эришди.
Фикрлар