"Тоттенхэм" "Ливерпуль" футболчиси билан оғзаки келишувга эришди
"Тоттенхэм" "Ливерпуль"ни ёзда тарк этиши маълум бўлган Эндрю Робертсон билан шартнома имзолаш бўйича оғзаки келишувда эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабристио Романо маълум қилди.
Манбада берилган маълумотга кўра, клуб ва футболчи ўртасида барча шартлар келишилган. Бироқ, ҳужжатлар имзоланмаган. Чунки ҳимоячи "шпорлар"га фақат АПЛда қолсагина ўтишини маълум қилган.
Маълумот учун, шотландиялик ҳимоячи бундан бир неча кун олдин ёзда мерсисайд клубини тарк этишини айтганди. Жорий мавсум Робертсон "қизиллар" сафида 31 та учрашувда майдонга тушиб, ўз номига 2 та гол ва 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар