"Тоттенхэм" Льориснинг қачон сафга қайтишини маълум қилди

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби дарвозабони Уго Льорис тирсагидан олган жароҳатини операция қилдирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Берилган маълумотларга кўра 32 ёшли франциялик посбон 2019 йилда бошқа майдонга тушолмайди. У 2020 йилнинг бошларида сафга қайтиши мумкин.

Маълумот учун, Льорис “Тоттенхэм” сафида 2008 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум “шпорлар” сафида жами 9 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 17 та гол ўтказиб юборди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!