"Тоттенхэм" Лукас Моура билан шартномани узайтирди

  • 9 август, 2019, 22:19
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ўзининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Лукас Моура билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 26 ёшли бразилиялик футболчи “шпорлар” билан 2024 йилга қадар шартнома имзолади. Унинг трансфер нархи эса 40 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Моура “Тоттенхэм” сафига 2018 йилнинг январида ПСЖдан кўчиб ўтган эди. Ўтган давр мобайнида жами 60та ўйинда майдонга тушди ва 16та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!