"Тоттенхэм" марказий баҳсда ишончли ҳисобда ғалабага эришиб, топ-6 га қайтди
Англия Премьер-лигаси 36-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Вулверхэмптон" беллашуви ўз якунига етди. Ушбу қарама-қаршиликда лондонликлар 2:0 ҳисобида зафар қучишга эришди.
Биринчи таймда Ҳарри Кейн "Вулвс" постига йўл топган бўлса, иккинчи бўлимда Пьер-Эмиль Хёйбьерг жамоаси устунлигини мустаҳкамлаб қўйди.
3 очко олган "шпорлар" 59 очко билан 6-ўринга кўтарилиб олди.
Фикрлар