"Тоттенхэм" машҳур футболчи бўйича сўров юборди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Тоттенхэм» мутасаддилари «Милан» жамоаси ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишични ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «шпорлар» 27 ёшли АҚШ терма жамоаси ўйинчиси бўйича италиялик клубга расмий сўров йўллаган. Бу қарор «Тоттенҳэм» учун устувор вариантлардан бири саналган Коди Гакпо билан келишув амалга ошмай қолганидан кейин қабул қилинган. Голландиялик футболчи охир-оқибат «Манчестер Сити» сафига ўтишни маъқул кўрган эди.

Жорий мавсумда Пулишич Италия А Сериясида ўтказилган икки ўйиннинг бирортасида майдонга тушмади. Ўтган мавсумда эса у барча мусобақалар ҳисобга олинганда 34 та учрашувда иштирок этди, 10 та гол урди ва 4 та голли пас муаллифи бўлди.

Кристиан Пулишичнинг «Милан» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!