Ads

“Милан” ҳимоячиси Рикардо Родригес Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби қизиқишларига сабаб бўла бошлади.

Football Italia нашри тарқатган хабарга қараганда “шпорлар” 25 ёшли швейцариялик футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ ўз сафига қўшиб олишмоқчи. Бироқ, футболчининг агенти Жанлука Ди Доменико ҳозирча ушбу хабарни тасдиқламаяпти.

“Родригеснинг “Милан”дан кетиши ҳақидаги хабарлар асоссиз. Мен “Тоттенхэм” билан ҳеч қандай музокаралар ўтказмадим. Айтишим мумкин бўлган ягона нарса шуки, ЖЧ-2018даги муваффақиятли иштирокдан сўнг унга кўплаб гранд клублар қизиқиш билдиришмоқда. Лекин бу борада аниқ бир нарса дея олмайман”, - дейди Доменико.

Маълумот учун, Родригес ўтган мавсум “россонерилар” сафида жами 47та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.