Ads

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга қараганда АҚШлик футболчига Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби жиддий қизиқиш билдира бошлади. Таъкидлаш керакки, Пулишични шахсан “шпорлар” устози Маурисио Почеттино ўз жамоасида кўришни истамоқда. Бундан ташқари ушбу футболчининг трансферига клуб президенти Дэниэлу Левининг ўзи ҳам ҳайрихоҳ бўлмоқда.

Маълумотларга кўра дортмундликлар Пулишични 50 млн фунтга баҳолашмоқда. Аммо, “Тоттенхэм” бу маблағни тўлашга тайёрми ёки йўқ бу ҳозирча маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ терма жамоаси аъзосига шунингдек “Ливерпуль” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.