"Тоттенхэм" мухлислари норозилик акцияси уюштирмоқчи
"Тоттенхэм" клуби мухлислари Дэниэл Леви ва унинг инвесторлик компанияси бошқарувидан норози, дея хабар бермоқда The Telegraph нашри.
Клуб фанатлари "Арсенал"га қарши ўйин олдидан махсус самолётга буюртма қилишди. Ушбу самолёт ўйин вақтида махсус баннер билан стадион узра учиб ўтади.
Жамоа мухлислар кенгаши раиси бу акция сўнггиси эмаслиги ва давом эттирилиши ҳақида таъкидлаб ўтди.
"Бу етарли эмас. Биз ЕЧЛ финалига чиққанимизда "Ливерпуль" билан бир қаторда эдик, энди эса улардан ўн қадам ортдамиз.
Биз ҳатто ёмон мавсум ўтказаётган ва уч маротаба мураббий алмаштирган "Арсенал"дан ҳам орқадамиз. Леви ва ENIC клубга кўпроқ маблағ сарфлаши керак. Бу орқали уларнинг эътиборини қарата олишга умид қиламиз", - дейди мухлис.
Фикрлар