"Тоттенхэм" "Олд Траффорд"да МЮни янчиб ташлади
Англия Премьер-лигаси 4-турининг энг марказий учрашуви кутилмаган натижа билан якунланди. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида "Тоттенхэм"ни қабул қилиб, 1:6 ҳисобида мағлуб бўлди.
Шу тариқа, Моуриньо шогирдлари ҳисобидаги очколар 7 тага етди.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'

Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 84'

Шоуга сариқ карточка кўрсатилди.
- 83'

Бурчак зарбаси ҳам "Манчестер Юнайтед"га фойда келтира олмади.
- 79'

ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кейн пенальтини аниқ амалга оширди.
- 77'

Дэвисни Погба ўз жарима майдончаси ичида йиқитди. Пенальти.
- 73'

Сон ўз ўрнини Дэвисга бўшатиб бермоқда.
- 72'
Кейннинг яқин бурчакка йўллаган зарбасини Де Хеа қайтариб юборишга эришди.
- 69'

Ндомбеле ўрнига Алли майдонга ташланди.
- 68'

Гринвуд ўрнига Ван де Бек майдонга тушди.
- 63'

Байи сариқ карточка ишлаб олди.
- 56'
"Манчестер Юнайтед" таслим бўлганга ўхшайди. "Тоттенхэм" орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда. "Қизиллар" эса прессинг ҳақида ўйламаяпти ҳам.
- 51'

ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Орье ҳам гол уриб кетмоқда. Хёйбергдан голли узатма.
- 46'

Иккинчи тайм старт олди.
- 46'

"Тоттенхэм" таркибида эса Ламела ўрнига Моура майдонга тушди.
- 46'

Иккинчи тайм аввалида Фернандеш ўрнига Фред, Матич ўрнига эса Мактоминей майдонга тушди.
- 45'

Танаффус.
- 45'

Бурчакдан узатилган тўпга Магуайр кўнгилдагидек зарба бера олмади.
- 45'

Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
"Тоттенхэм" ҳамон ҳужумда ўйнаяпти.
- 40'
Уан-Бисакканинг узатмасини Льорис ушлаб олди.
- 37'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сон дубль қайд этмоқда. Жарима майдонига узатилган тўпни кореялик футболчи Де Хеанинг оёқлари орасидан ўтказиб юборди.
- 35'
Сон жиҳатдан устунлик қилаётган "Тоттенхэм" олдинга бормоқда.
- 32'

Ламелага сариқ карточка кўрсатилди.
- 30'

ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кейн Соннинг узатмасини дарвозага жойлаб қўйди.
- 29'

Марсьяль қизил карточка олди. У Ламелага зарба бериб юборди.
- 27'
Регилоннинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 25'
"Тоттенхэм" яна ҳужумга ўтмоқда.
- 23'
Гринвуднинг навбатдаги зарбаси ҳам ноаниқ кетди.
- 21'
Гринвуднинг зарбаси рақиблардан бирига тегиб, Льорис қўлига оҳиста қўнди.
- 20'

Рэшфорднинг зарбаси дарвоза устунига қайтди. Хёйберг уни тепиб юборди. Офсайд ҳам бор экан.
- 19'
"Манчестер Юнайтед"нинг жарима майдонига узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди.
- 15'
Орье анча таваккал ҳаракат қилиб бўлса ҳам рақибни зарарсизлантирди.
- 13'
Марсьяльнинг секин ҳаракат қилиши оқибатида МЮ қарши ҳужуми барбод бўлди.
- 12'
Кейннинг жарима майдонига узатган тўпи Шоунинг қўлига тегди.
- 8'
Манчестерликлар фаолликни оширди.
- 5'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сон бир ўзи жарима майдонига бир ўзи кириб бориб, дарвозани ишғол қилди.
- 4'

ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ндомбеле ҳимоячилар хатосидан фойдаланиб гол уриб кетмоқда.
- 2'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фернандеш пенальтини аниқ амалга оширди.
- 1'

Марсьяль жарима майдони ичида йиқитилди. Пенальти.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. 4-турнинг марказий беллашувига хуш келибсиз. Ушбу ўйинни матнли тарзда эътиборингизга матнли тарзда Абдулвосид Валихонов тақдим этди.

Фикрлар