"Тоттенхэм" ўзига керак бўлмаган дарвозабонни яна ортга қайтармоқчи

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби раҳбарияти жароҳат олиб сафдан чиққан дарвозабон Уго Льорисга ўринбосар сотиб олишга қарор қилди.

Evening Standard нашри тарқатган хабарга кўра "шпорлар" бу борада голландиялик посбон Мишель Вормнинг хизматларига таянмоқчи.

Таъкидлаш керакки, 35 ёшли Ворм “Тоттенхэм” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. Аммо, ёзда шартномаси якунлангач у жамоани эркин агент сифатида тарк этган эди.

Бироқ, Ворм ўзига янги жамоа топа олмади ва шу боис лондонликлар раҳбарияти уни яна ортга қайтаришни режалаштиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Льорис камида жорий йил охиригача майдонга туша олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!