"Тоттенхэм" собиқ бош мураббийи Маурисо Почеттинонинг 19 ёшли ўғли Маурицио лондонликлар билан янги келишувга имзо чекди.

"Янги мавсумни кутяпмиз", - дея ўзининг Instagram саҳифасида пост қолдирган кичкина Почеттино.

19 ёшли футболчи "шпорлар" таркибида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Почеттино "Тоттенхэм" ёшлар жамоасида ўтказган жорий мавсумида барча турнирларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 гол ва 3 голли узатма берган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)