Ads

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида ўзининг бир қатор футболчиларини сотиб юбормоқчи.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра “шпорлар” Мусса Дембеле, Виктор Ваньяма, Жорж-Кевин Н'Куду, Винсент Янссен, Фернандо Льоренте ва Мишель Вормлар билан хайрлашишмоқчи. Ушбу футболчиларнинг трансферидан эса 85 млн евро ишлаб олишни режалаштиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Маурисио Почеттино шогирдлари айни дамда 45 очко билан мусобақа жадвалида “Ливерпул”дан сўнг 2-ўринни эгаллаб туришибди.