"Тоттенхэм" рақибини аяб ўтирмади. "Астон Вилла" - "Вулверхэмаптон" учрашувида эса ғолиб аниқланмади
Премьер-Лиганинг 19-турида "Тоттенхэм" "Кристал Пелас"га сафар уйиштирди. Биринчи бўлимда голлар урилмади. Иккинчи тайм бошида голлар шоусини Харри Кейн бошлаб берди. Ҳужумчи ўйинда дубль қилди. Мэтт Доэрти ва Сон ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйиб, клуб йирик ҳисобда ғалабага эришди
"Шпорлар" айни дамга келиб турнир жадвалида 5-ўринга мустаҳкам ўрнашиб олди. "Кристал Пелас" эса 12-пағонани банд қилиб турибди
"Астон Вилла" - "Вулверхэмптон" учрашувида эса ғолиб номи аниқланмади. 12-дақиқада Даниэл Поденсе ҳисобни очган бўлса, 78-минутда Дэнни Ингз жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Шу тариқа, ўйин мезбонлари турнир жадқалида 11-ўринга чиқиб олди. "Бўрилар" эса 19-пағонада бормоқда
Фикрлар