"Тоттенхэм" "Реал" хавбеки билан музокаралар ўтказмоқда

  • 3 июня, 2019, 11:38
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос Англия премьер-лигасига кўчиб ўтишга жуда яқин турибди.

Tecno

22 ёшли футболчига Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби жиддий қизиқиб қолган. Footballinsider тарқатган хабарга кўра "шпорлар" аллақачон Себальос билан музокараларни бошлаб юборган. У “Тоттенхэм” сафидан кетиши айтилаётган Кристиан Эриксеннинг ўрнини эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, Эриксен эса ўз навбатида “Реал”га йўл олиши мумкин.

Маълумот учун, Себальоснинг “қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфери эса 20 млн еврога баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию