"Тоттенхэм" Ришарлисонни сотишдан бош тортди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби ҳужумчи Ришарлисонни «Эвертон»га сотишдан бош тортди. Бу ҳақда  HotspurReports нашри хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, «ирислар» таклиф қилган шартлар «шпорлар» раҳбариятини қониқтирмаган. Таклифнинг молиявий жиҳатлари ва бошқа деталлари ошкор этилмаган. Шу билан бирга, Ришарлисоннинг ўзи «Эвертон»га қайтиш вариантига ижобий қараётгани қайд этилмоқда. Бразилиялик футболчи ушбу клуб шарафини 2018 йилдан 2022 йилгача ҳимоя қилган.

Ришарлисон 2022 йил ёзида «Тоттенхэм» сафига қўшилган. Лондон клуби 29 ёшли ҳужумчи учун 58 миллион евро тўлаган эди. Ўтган мавсумда у барча мусобақалар доирасида 43 ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 5 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!