"Тоттенхэм" Сингапур клубини йирик ҳисобда таслим қилди. Ришарлисондан хет-трик

"Тоттенхэм" Сингапурнинг "Лайон Сити" клубига қарши учрашувда иштирок этди ва 5:1 ҳисобида зафар қучди 

Дастлаб, 14-дақиқада Ануар "Лайон Сити"ни олдинга олиб чиқди. Аммо "шпорлар" 5 марта жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. Ришарлисон 48, 52, ва 91-дақиқаларда ўз номини таблога ёздириб қўйди. Шунингдек, Кейн ва Ло Челсо ҳам гол урди.

Шу тариқа, "Тоттенхэм" йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва клубга махсус соврин топширилди.


Image

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!