"Тоттенхэм" Сонга кўрсатилган қизил карточка масаласида апелляция берди
"Тоттенхэм" клуби "Челси"га (0:2) қарши бўлиб ўтган Лондон дербисида Антонио Рюдигерга нисбатан қўполлик ишлатгани учун майдондан четлатилган футболчиси Сон Хин Миннинг қизил карточкаси бўйича апелляция берди. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатмоқда.
Айтиш керакки, шу куни кореялик футболчи германиялик рақиби билан бўлган елкама-елка курашда майдонга қулади ва шу вазиятда унинг қорнига зарба берди. Натижада ҳакам Сонга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди. Айтиш керакки, бу уни нақд 3 та ўйинга дисквалификация қилади.
Маълумот учун, Сон жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 23 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол ҳамда 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар