"Тоттенхэм" вакили Швецияда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
"Тоттенхэм" футболчиси Деян Кулусевски Швецияда 2022 йилнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. У ҳозирда лондонликлар сафида ижара асосида тўп тепмоқда.
Унинг трансфер ҳуқуқи "Ювентус"га тегишли ҳисобланади. Жорий йилда Деян Швеция терма жамоаси сафида Миллатлар лигаси ва жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари доирасида 7 та ўйин ўтказиб, битта гол ва 3 та ассист эгасига айланган.
"Тоттенхэм" таркибида эса Кулусевски 10 учрашувда битта гол ва 5 та голли узатма муаллифига айланган.
Фикрлар