“Тоттенхэм” харидори кўпайиб кетган футболчисига “даҳшатли” нарх белгилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби 25 ёшли марказий ҳимоячи Микки ван де Венни қайси суммага сотишга тайёрлиги маълум бўлди.

De Telegraaf нашрининг хабар беришича, «шпорлар» раҳбарияти нидерландиялик футболчини 115 миллион еврога баҳоламоқда. Ван де Венга Испаниянинг «Барселона»си ва Англиянинг «Ливерпуль» клублари қизиқиш билдирмоқда.

Ўтган клуб мавсумида Микки ван де Вен барча мусобақаларни ҳисобга олганда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Унинг «Тоттенхэм» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йил июнь ойи охиригача амал қилади.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!