"Тоттенхэм" яна бир асосий таркиб футболчисини сотмоқчи

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ярим ҳимоячиси Эрик Дайер ёзда клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақида Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Лондонликлар футболчи билан шартномани узайтириш бўйича келиша олишмаяпти. Гап шундаки, Дайер марказий ҳимоя чизиғида доимий ўйин амалиёти берилишини клубдан талаб қилмоқда, бироқ "Тоттенхэм" 26 ёшли футболчининг шартларига рад жавобини берди. Шу сабабли энди "шпорлар" клубларнинг футболчи бўйича таклифларини кўриб чиқишга тайёр.

Жорий мавсумда Дайер "Тоттенхэм" либосида 21 та ўйинда майдонга тушиб, иккита асисстга муаллиф бўлди. Transfermarkt нашри англияликнинг трансфер суммасини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!