"Тоттенхэм" яна очко йўқотди. Бу сафар "Лестер" "шпорлар"ни ранжитди (видео)

Англия премьер-лигасининг 14-турида “Тоттенхэм” ўз майдонида “Лестер”ни қабул қилди.

Лондондаги ўйин кутилмаганда “шпорлар”нинг 0:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. “Тулкилар”га ғалаба келтирган голларни Жейми Варди (45') ва Тоби Алдервейрелд (59' автогол) киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилинг:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!