"Тоттенхэм" янги бош мураббий билан келишиб олди!

CHERY AUTO

"Брентфорд" жамоаси бош мураббийи Томас Франк "Тоттенхем"нинг янги устозига айланади. Бу ҳақда нуфузли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилмоқда. 
 
Манбаларга кўра, "шпорлар" 51 ёшли мураббий билан шартнома шартлари бўйича келишувга эришган. Айтилишича, даниялик мутахассис учун компенсация сифатида "Тоттенхэм" "арилар"га 11,8 миллион евро тўлайди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Тоттенхэм" Европа лигасидаги ғалабадан сўнг Анже Постекоглуни истеъфога чиқарганини эълон қилган эди. 
 
Маълумот ўрнида, лондонликлар ўтган мавсум Англия Премьер-лигасида 38 та ўйинда атиги 38 очко тўплаб, турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаган эди. "Брентфорд" эса 56 очко билан 10-ўринда якунлаган эди.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!