
"Тоттенхэм" янги бош мураббий қидирмоқда: уч номзод эълон қилинди
"Тоттенхэм" клуби Анже Постекоглу истеъфога чиқарилганидан сўнг бош мураббийлик лавозимига уч номзодни кўриб чиқмоқда.
"Тhe Guardian" нашрининг хабарига кўра, Лондон клуби Томас Франк ("Брентфорд"), Марку Силва ("Фулхэм") ва Андони Ираолани ("Борнмут") асосий даъвогар сифатида белгилаган.
Эслатиб ўтамиз, Постекоглу Европа лигаси финалида "Манчестер Юнайтед" устидан 1:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг клубни тарк этди. Ушбу ютуқ жамоага Чемпионлар лигаси йўлланмасини тақдим этди. Гарчи "шпорлар" АПЛнинг 2024/2025 йилги мавсумини 15-ўринда якунлаган бўлса ҳам.
Қизиғи шундаки, финалдаги рақиб — МЮ турнир жадвалида фақат бир поғона юқорида жойлашган. Бу ҳолат лондонликларнинг Европадаги муваффақиятига қарамай, ички чемпионатдаги муаммоларини яққол кўрсатмоқда.
Фикрлар