"Тоттенхэм" ёзги трансферлар давридаги йирик харидлардан бирини амалга оширишга яқин турибди

Франциянинг “Лион” клуби ҳимоячиси Танги Ндомбеле “Тоттенхэм”га ўтишга яқин турибди.

The Guardian нашри тарқатган хабарга кўра “шпорлар” 22 ёшли футболчи учун лионликларга бонуслардан ташқари 62 миллион евро таклиф қилишмоқда. “Лион” ҳам ушбу таклифга рози бўлиши кутилмоқда.

Ндомбеле тез орада Лондонда тиббий кўрикдан ўтади ва янги жамоаси билан 2024 йилга қадар шартнома имзолайди.

Маълумот учун, Ндомбеле ўтган мавсум Франция чемпионатида жами 34та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол ҳамда 7та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dawson Jack
26/06/2019 10:15
Nihoyat o'yinchi olarkane shu komandayam