"Тоттенхэм"нинг иши енгиллашиши мумкин

"Реал" ўзининг уэльслик вингери Гарет Бэйлдан имкон қадар тезроқ қутилиш йўлларини изламоқда.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра, 31 ёшли футболчи бошқа жамоага ўтган тақдирда, мадридликлар унга маошининг ярмини тўлаб беришга ҳам тайёр. Бэйлга эса собиқ жамоаси "Тоттенхэм"дан қизиқишлар мавжудлиги ҳақида хабар берилган эди.

Бэйл ўтган мавсум “Реал” сафида 20 та ўйинда майдонга тушди ва жами ҳисобда 1261 дақиқа ҳаракат қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!