"Тоттенхэм"нинг тажрибали футболчиси Осиё клубига ўтмоқда

  • 24 июля, 2021, 20:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Тоттенхэм" ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд фаолиятини Осиёда давом эттиради.

Аниқроғи, 32 ёшли бельгиялик футболчи Қатарнинг "Ал-Дуҳаил". Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда. Қатарликлар унинг трансфери учун тахминан 15 миллион евро тўлайди.

Айни дамда “Ал-Дуҳаил” Алдервейрелд билан шахсий шартнома шартлари борасида музокаралар олиб бормоқда.

Тоби Алдервейрелд "Тоттенхэм" шарафини 2015 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган мавсум 35 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию