“Тоттенхем”нинг янги стадионининг сиғими қанча?
Ads

Лондоннинг “Тоттенхэм Хотспур” клуби янги қурилаётган стадион сиғимини 62 062 тага етказиш борасида пудратчи компанияга мурожаат этди. Sky Sport  хабарига кўра, “шпорлар” раҳбарияти бу борада ижобий жавоб олишган.

Қайд этиш жоиз, мазкур аренанинг бошланғич сиғими 61 559 тани ташкил этар эди.

Шу тариқа, “Тоттенхэм”нинг янги стадиони сиғим борасида клублар ўйнайдиган стадионлар орасида иккинчи бўладиган бўлди.

Фақатгина “Вест Хэм” ўз уй учрашувларини ўтказадиган “Олимпия” стадиони “Тоттенхэм”нинг янги аренасидан ҳам сиғими катта.

Маълумот учун, мазкур арена дастлаб 400 млн фунтга баҳоланган эди. Бироқ якуний смета 1 миллиард фунтга етган.