Тотти: Мавсум якунида "Рома" бош мураббийи ким бўлиши маълум бўлади

Римнинг "Рома" клуби директори Франческо Тотти жамоа янги бош мураббийи ким бўлишига ўз фикрини билдирди.

- Бир неча ҳафта давомида Антонио Конте номзоди ОАВда кўп таъкидлаб ўтилмоқда. Хозирда "Рома"ни Клаудио Раньери бошқариб келмоқда, буни эсдан чиқармасликни маслаҳат берардим. Мавсум якунидагина бош мураббий ўзгаришини ёки ўзгармаслигини айтишимиз мумкин.

Таъкидлаб ўтишим жоизки, бизнинг мақсадимиз, Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритиш. Бундай вазиятда бош мураббийни ўзгариши ҳақида гапириш яхши эмас, - дея Тоттининг сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!