Тотти "Рома"га янги бош мураббий топиб қўйди

Римнинг "Рома" клуби афсонаси Франческо Тотти жамоанинг техник директори лавозимида ишламоқчи. Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 42 ёшли собиқ футболчи ушбу лавозимни эгаллашга даъвогарлик қилмоқда.

Таъкидлаш керакки, Тотти “бўриларнинг” собиқ спорт директори Рамон Мончининг ёрдамчиси сифатида ишлаб келаётган эди. Агар Тотти “Рома”нинг техник директори лавозимига тайинланса, у Даниэле де Россини жамоага бош мураббий қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли Де Россининг “Рома” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунлангач ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!