Тоттининг рақами ҳеч кимга керак эмас(фото)
Италиянинг “Рома” жамоаси расмий “Твиттери”да 2017/18 йилги мавсум учун жамоанинг қайдномаси пайдо бўлди.
Эътиборлиси, унда жамоанинг афсонаси Франческо Тотти тўп сурган 10-рақам йўқ.
Қуйида ушбу қайднома билан таништирамиз.
Маълумот учун, Тотти 1993-2017 йиллар давомида “Рома” сафида тўп сурган. Бу вақт давомида 785 та расмий баҳсда майдонга тушиб, 307 та гол киритган ва 124 та голли узатмани амалга оширган. 2016/17 йилги мавсум 40 ёшли Тотти учун сўнггиси бўлган эди.
Фикрлар