Товон пули 100 миллион евро бўлган ҳужумчи "МЮ"нинг эътиборини тортди

"Бенфика" ҳужумчиси Карлос Винисиус фаолиятини Aнглияда давом эттириши мумкин.

Оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед"  Винисиусга қизиқиш билдирмоқда. Aммо манкунианликлар ҳали ҳам "Бенфика"га расмий таклиф юборишмаган.

Лиссабон клуби эса бразилиялик футболчини сақлаб қолмоқчи. Шунингдек, уни "Ливерпуль" ҳам кузатиб бораётгани таъкидланган.

Винисиус Португалия чемпионатида 15 та гол билан тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда. Унинг шартномасида 100 миллион евро миқдорида товон пули кўзда тутилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!