Трансфер бозорини ёндирганлар – “Вест Хэм”

“Вест Хэм” Англия Премьер-лигасининг гранд клублари қаторига кирмайди. Бироқ бу жамоа жорий мавсумда юқори ўринлар учун курашиш имконини топмоқда.

“Болғаурарлар” ўтган мавсумни халқаро соврин билан якунлади. Улар УЕФА таснифидаги учинчи мусобақа – Конференциялар лигасида ғолиб чиқди.

Ёзда “Вест Хэм” ўйинчи сотишда ҳам, янги ижрочиларни олишда ҳам фаол бўлди.

“Вест Хэм”га келганлар:

Муҳаммад Қудус (“Аякс”, 45 миллион евро); Эдсон Альварес (“Аякс”, 40 миллион евро); Жеймс Уорд-Проуз (“Саутгемптон”, 35 миллион евро); Константинос Мавропанос (“Штутгарт”, 25 миллион евро).

“Вест Хэм”дан кетганлар:

Деклан Райс (“Арсенал”, 110 миллион евро); Жанлука Скамакка (“Аталанта”, 30 миллион евро); Артур Масуаку (“Бешиктош”); Мануэль Ланзини (“Ривер Плейт”, бепул); Никола Влашич (“Торино”, 15 миллион евро).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!