Трансферлар. Бунёдкор молдовиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин

SPORTS.uz ахборот порталига маълум қилишларича, бу йилги мавсумни "Бухоро" клуби сафида тамомлаган Молдавиялик легионер Вадим Чемиртан кейинги мавсумни Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби сафида бошлаши мумкин.

Маълумот ўрнида, Вадим Чемиртан "Бухоро" сафига давралар оралиғида қўшилган эди. 29 ёшли ҳужумчи 13 учрашувда майдонга тушиб, 9 голга муаллифлик қилган эди. 

Ушбу хабардан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда SPORTS.uz ахборот порталининг номи аниқ кўрсатилиши ҳамда ҳавола (линк) берилиши шарт!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!