Трейси Кортез: "Мен бу ерга дунёга ниманидир исботлаш учун эмас, балки..."
Хабарингиз бор куни кеча "UFC on ESPN 59" турнирида Роуз намаюнасга очколар ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган Треси Кортез мағлубиятдан кейин ўзига хос фикрлар билан ўртоқлашди.
"Имкон қадар тезроқ яна жанг ўтказишни хоҳлайман. Узоқ давом этган ғалабали сериям якунланди. Аммо тушкунликка тушмайман. Мен бу ерга дунёга ниманидир исботлаш учун эмас, балки ўзимга кучли эканимни исботлаш учун келганман. Намаюнасга қарши жангни икки ҳафта олдин олдим ва боримни бердим. Биламан, агар тўлиқ лагер ва тайёргарлик кўрганимда, кардио ўз жойида бўларди. Бироқ шундай бўлса ҳам, беш раундга бора олишимни исботладим, деб ўйлайман. Кейинги имкониятни сабрсизлик билан кутаман", – деди Кортез.
Фикрлар