Трезеге: Мбаппе - Криштиану Роналду ва Лионель Мессиларнинг давомчиси
Ads

Франциялик афсонавий ҳужумчи Давид Трезеге ҳамюрти Килиан Мбаппенинг келажаги порлоқ эканлигини айтиб ўтди.

“Мбаппе аллақачон клубда ҳам, терма жамоада ҳам ўз ўйинини топиб олди. Мбаппени футбол келажаги деб ҳисоблайман. У Криштиану Роналду ва Лионель Мессиларнинг давомчиси”, - дейди собиқ футбол юлдузи.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе жорий йил Франция терма жамоаси сафида ЖЧ-2018да ғолибликни қўлга киритди ва мундиалнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.