Трилогияда ким ғолиб бўлади: Мераб Двалишвилими ва Пётр Ян?

  • 30.08.2026 01:24
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Генри Сехудо грузиялик Мераб Двалишвили ва россиялик Пётр Ян ўртасидаги трилогия борасида ўз фикрларини билдирди.

"Бу гал Мераб Пётрни осонликча енгади, уни йўқ қилади. Двалишвили доимий босим билан жанг суръатини оширади.

Ян деярли бир йил давомида октагондан ташқарида бўлди, Мераб эса шу вақт ичида RAF лигасида мунтазам иштирок этди. Ҳозир унинг жисмоний тайёргарлиги, чидамлилиги - алоҳида гап", — дея таъкидлади Генри Сехудо Камару Усман билан подкастда.

Эслатиб ўтамиз, Двалишвили ва Ян тўқнашуви 24 октябрь куни "UFC 333" турнирида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!