Трипьер: Симеонедан кўп нарса ўрганяпман
Ads

Ўтган ёзда "Тоттенхэм Хотспур" сафидан "Атлетико"га кўчиб ўтган Киран Трипьер янги жамоаси сафида катта тажрибага эга бўлаётганини айтди.

"Симеоне қўл остида ҳимоядаги ҳаракатларим яхшиланаётганлигини сезмоқдаман. Мадридда ўтказган икки ой давомида кўп нарсаларни ўргандим.

Симеоне мен билан олдин ишлаган мураббийларга ўхшамайди. Ўйлашимча, унинг қўл остида янада ўсишга эришаман. Умуман олганда бу ер менга ёқмоқда", - деди Трипьер.