Триппьер премьер-лигадан фақат "Бёрнли"га ўтиши мумкинлигини айтди

Англия терма жамоаси аъзоси ўзининг Мадриддаги ҳаётидан мамнун ва қачондир кетишига тўғри  келса,  албатта "Бёрнли"га боришини айтди:

"Мен ланкаширликлар сафида фаолиятимни якунлашни истайман. Режаларим бўйича воқеалар шундай давом этиши керак. Шон Дайч билан дўстона алоқаларимиз сақланиб қолган. Унинг қўл остида ўйнашдан хурсанд бўлардим.

Мадридда имконим борича узоқроқ ва юқори даражада ўйнашга ҳаракат қиламан. Аммо вақт ўз таъсирини ўтказиши табиий. "Атлетико"да яна икки мавсум ўйнасам, 32 ёшда бўламан. "Бёрнли" фаолиятимни якунлашим учун энг яхши жой", - деди Триппьер.

Маълумот учун, Киран 2011-2015 йиллар мобайнида бургундияликлар шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!